Наманганда травмотология соҳасини ривожлантириш учун 10 млн евролик халқаро шартнома имзоланди

16:49 19 Май 2023 Иқтисодиёт
948 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бу жараён Наманган вилояти ҳокими ШавкатАбдураззоқовнинг Австрия давлати Молия вазири Магнус Бруммер бошчилигидаги делегация билан учрашуви чоғида амалга оширилди. Мулоқот давомида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Музокаралар якунида имзоланган шартномада Австриянинг “AME international” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган вилояти марказида замонавий Травматология шифохонасини жаҳон стандартлари талаблари асосида тиббий аппаратура ва жиҳозлар билан таъминлаш кўзда тутилган. 10 миллион Евролик ҳамкорлик тадбирларига кўра, янги қурилаётган Травматология шифохонасида Наманган аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга имкон берувчи энг замонавий тиббий технологиялар ўрнатилади.

Келишувда таъкидланганидек, тез орада шифохонага 100 турдан ортиқ тиббий аппаратура ва жиҳозлар олиб келинади. Натижада бу ерда қатновлар сони икки марта, тиббий меҳнат унумдорлиги ва амалиётлар сифати бир неча баробарга ортади. Энг асосийси, вилоят аҳолисини айни йўналишдаги тиббий амалиётлар учун бошқа вилоятлар ва чет элларга бориб даволанишига эҳтиёж қолмайди. Ўз навбатида тиббий туризм ривожлантирилиб, бошқа ҳудудлардан келганларга ҳам хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқов бошчилигидаги делегация бир муддат аввал Австрия давлатида бўлиб, ишбилармонлар билан амалий учрашувлар ўтказган, шундан сўнг, “AME International” компанияси раҳбари Наманганга келиб травматология маркази лойиҳаси бўйича амалий ишларга киришган эди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер