Наманганда СЭОМларга янги хизмат машиналари топширилди
Дунёни ташвишга солган коронавирус пандемияси қарши курашда санитария-эпидемиология соҳаси ҳал қилувчи ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатимизда айни соҳага кўрсатилаётган эътибор, мустаҳкамтизимнинг шаклланганлиги бугунги оғир, таҳликали вазиятларда ўз самарасини бермоқда. Ўз навбатида хавфли касаллик инфекциясига чалинганларни аниқлаш, шифохонага жойлаштириш, даволаш жараёнларида иштирок этаётган санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мутахассислари ва шифокорларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида қатор қарор ва фармонлар чиқарилмоқда.
Кеча Наманган вилоятида тизимдаги марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида вилоят СЭОМ ва унинг туман марказларига 8 та “Нексия-3” ва “Дамас” хизмат машиналари берилди. Уларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штаби раҳбари Пахриддин Маткаримов тантанали равишда топширди.

— Соҳамизга кўрсатилаётган бу каби давомли эътибор, ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашлар бизни янада аҳил — ҳамжиҳат бўлиб, астойдил меҳнат қилишга, Президентимиз томонидан билдирилаётган катта ишончни сидқидилдан оқлашга ундайди,- дейди вилоят санитария –эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори Рустамжон Ҳамроқулов.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг