Наманганда қалбаки 20 минг долларни сотаётган шахслар ушланди
Наманган вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Косонсой тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 минг долларни ҳақиқий 14 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 100 долларлик купюрадаги қалбаки 8 минг долларни берган вақтида ушланган. Давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 минг доллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг