Наманганда поезд билан Gentra иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди

16:32 06 Январь 2022 Жамият
1094 0

29 декабрь куни Андижон-Тошкент темир йўл оралиғидаги Поп тумани Марғизор МФЙ ҳудудидан ўтган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида ЙТҲ содир бўлди.

Хабарга кўра, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Андижон-Наманган-Тошкент шаҳарлараро қатновчи, йўловчи поездини бошқариб кетаётган вақтида Gentra русумли автомобил билан тўқнашган.

Маълум қилинишича, Поп туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро Gentra русумли автомашинасида тўхташ белгисига амал қилмай ҳаракатланганлиги учун автомашинанинг ўнг ён қисмига поезд келиб урилган.

Натижада, Gentra русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу холат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзгатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер