Наманганда олийгоҳлар атрофидаги 43 та маҳаллада уй ётоқхоналари ташкил этилади

14:23 26 Март 2024 Сиёсат
750 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Вилоятда 6 та давлат ва 3 та хусусий олийгоҳ бор. Улар ичида етакчи бўлган Наманган университетида ўзгариш қилиш вақти келгани таъкидланди.

Университетдаги 71 та таълим йўналиши 56 тага камайтирилиб, янги адабиётлар билан тўлиқ таъминланади. Таълим сифатини ошириш учун ўқув дастурлари янгиланади.

Олийгоҳлардаги 65 минг талабадан 32 минги бошқа вилоятдан келиб ўқишини инобатга олиб, олийгоҳлар атрофидаги 43 та маҳаллада уй ётоқхоналарини ташкил этиш топширилди.

Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер