Наманганда мева нархига келишолмай қолган 3 йигит жанжаллашди
Наманганда 14 ноябрь куни мева нархи бўйича келишолмай қолган 3 йигит жанжаллашиб кетди. Бу ҳолат бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Хабарга кўра, 14 ноябрь куни соат тахминан 08:00 атрофида Наманган шаҳридаги Шарқ тонги маҳалласи Алишер Навоий кўчасида шу шаҳарда яшовчи, «Чорсу» деҳқон бозорида мева сотадиган фуқаро, аввалдан таниш ва ўзаро адоватда бўлган 3 йигит мева маҳсулотларининг нархи юзасидан ўзаро келишолмай, жанжаллашиб, фуқаролар тинчини бузган.
Уларнинг хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да кўрсатилган аломатлар борлиги туфайли тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг