Наманганда медиадепартамент ташкил этилди
Вилоят ҳокимининг қарори билан фаолият бошлаган «Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этиш Медиа департаменти» давлат муассасаси шаклида иш олиб боради. Медиа макон субъектларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароит яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш вазифаларини кўзда тутган янги муассаса ўз атрофига тажрибали мутахассисларни бирлаштирган. Унга вилоят марказидаги замонавий бинодан жой ажратилган бўлиб, медиматериаллар тайёрлаш ва тарқатишнинг илғор технологияси билан жиҳозланади.
Дастлабки босқичда «Наманган хабарлари» телеграмм каналини ташкил этган Медиа департамент яқин вақт ичида ўзининг веб- сайтини очиб, махсус ахборот агентлиги, телерадиоканал ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини ишга туширишни режалаштирган.
Бундан ташқари муассаса таркибида иш юритадиган Media schoolда интернет, фото ва тележурналистика бўйича малакали кадрлар, эфир орти техник ходимлари, медиаменежер, имиджмейкер бўйича мутахассислар тайёрланади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг