Наманганда машинани ўғирлаган «права»си йўқ ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди

22:04 22 Март 2022 Жамият
1019 0

Фото: Халқ сўзи

Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 2003 йилда туғилган шахс «Matiz» автомобилини бошқариб, йўлда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, уни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинади.

Натижада ходим зарб оқибатида тан жароҳатлари олган. Суриштирув давомида ушбу шахс қўлга олинди. Автомобиль эса устахонадан топилган.

Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда туғилган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахс Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер