Наманганда мактабларга 90 мингдан зиёд китоблар туҳфа қилинди

15:36 10 Январь 2020 Жамият
984 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Президентимиз 2019 йилнинг 28 февраль — 2 март кунлари Наманган вилоятига ташриф чоғида Наманганни китобхон вилоятга айлантириш ташаббусини илгари сурган эдилар.

Айни ташаббус асосида вилоят бўйлаб аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни маънан баркамол, илму тафаккурли, эзгу инсоний фазилатларга ошно қилиб улғайтириш мақсадида китоб ва китобхонлик тарғиботи тобора кенг кўлам касб этмоқда.

Ўтган йили жаҳон ва ўзбек адабиётининг нодир намуналарини кенг китобхонлар оммасига етказиш, айниқса, ўқувчи-ёшларда мутолаага бўлган иштиёқни янада оширишни кўзлаб ўтказилган дастлабки “Китоблар карвони” акциясида 539 минг дона адабиёт вилоятдаги умумтаълим таълим мактабларига туҳфа қилинганди. Куни кеча эзгу ҳаракатнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Бу галги акцияда 90 мингдан зиёд 85 номдаги бадиий адабиётлар шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимларига етказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер