Наманганда лифтда қамалиб қолган 7 киши қутқарилди
Фото: Наманган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати
Наманганда ФВВ лифтда қамалиб қолган 7 кишини қутқарди. Бу ҳақда Наманган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 февраль куни соат 12:50 да Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор 1050 қисқа рақамига Давлатобод тумани Юксалиш даҳаси Навқирон кўча 41-уйнинг лифтда 7 нафар фуқаро қамалиб қолганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Зудлик билан воқеа жойига бошқарма Ёнғин-қутқарув Отрядининг ёнғин-қутқарувчилари этиб бориб, лифт ичида қолган 7 (1 нафар эркак киши, 5 нафар аёл киши ва 1 нафар 5 ёшли бола) кишини соғ-саломат лифт ичидан қутқариб олишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг