Наманганда «Lacetti» ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди
Наманган вилоятида 2021 йилнинг 29 декабрь куни «Lacetti» йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.
Маълумотларга кўра, воқеа соат 17:30 атрофида Янгиқўрғон туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 42 ёшли пиёдани уриб юборган. Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг