Наманганда коронавирус қайд қилингани ростми?

14:12 09 Март 2020 Жамият
6166 0

Ижтимоий тармоқлардаги “Журналистлар” телеграмм каналида Наманган вилоятида коронавирус қайд этилгани тўғрисида тарқатилган хабар юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати билан боғландик.

“Бугун “Журналистлар” телеграмм каналида Наманганда гўёки коронавирус қайд этилганлиги ҳақида уйдирма тарқатилди. Бу чиқиш мутлақо ҳақиқатга зиддир. Одамларни саросимага солишга уринишдан бошқа иш эмас, деб ҳисоблаймиз.

2020 йил 9 мартга қадар вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида хорижда бўлиб қайтган фуқаролар соғлиғи бўйича ўтказилган вирусологик лаборатория таҳлиллари чоғида ҳеч қандай коронавирус аломатлари аниқланмаган. Шунга қарамай, вилоятда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Барча тизимлар шай ҳолатга келтирилган. Ваҳима қилишга ҳеч қандай асос йўқ”, дейилади бошқарма ахборот хизматидан тақдим этилган баёнотда.

ЎзА

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер