Наманганда хонадонлардан бирида газ баллонидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин чиқди. Ёнғинда уй эгасининг ўғли ҳалок бўлди

12:39 25 Июнь 2021 Жамият
917 0

2021 йил 23 июнь куни соат 17:10да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Соҳилобод” МФЙ, Ниязбоев кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд қилинишича, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:36да етиб борган. Ёнғин соат 17:38да ўраб олинган ва соат 17:54да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса натижасида уйнинг 30 кв.м. майдонида шифт, том ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғли ҳалок бўлган.

Бирламчи маълумотга кўра ёнғин келиб чиқишига маиший пропан газ баллонидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер