Наманганда ички ишлар ходимларига бўйсунмаган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

20:01 17 Апрель 2020 Жамият
1379 0

архив фото

Наманганда депутат ички ишлар ходимларига бўйсунмади. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 апрель куни соат 22:00 ларда 1985 йилда туғилган М.Т. (тадбиркор, Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати) “Янгиқўрғон-Наманган” йўналиши бўйлаб ҳаракатлангани ҳолда, Наманган шаҳар “Янгиқўрғон” кўчасида ташкил этилган “Қизилровот” блок постига етиб келиб, ушбу постда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 16.04.2020 йилда М.Т.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер