Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган 3 ёшли бола қутқарилди

05:10 27 Апрель 2025 Жамият
322 0

Фото: ФВВ

Наманган вилоятининг Уйчи туманида 3 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 26 апрель куни соат 16:15 да 112 қисқа рақами орқали Уйчи туманининг «Хўжаобод» МФЙда яшовчи фуқаро 2022 йилда туғилган ўғли назоратсиз қолдирилиши оқибатида яшаш уйидаги ҳожатхонага тушиб кетгани юзасидан вилоят ФВБга хабар берган.

Шунга асосан бошқарма қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида бола ҳожатхонадан соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер