Наманганда ҳайит ҳадялари тарқатилди

13:20 14 Июнь 2024 Жамият
294 0

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Қурбон ҳайити инсон шаъни ва қадрининг юксаклигини кўрсатувчи байрами. Дилдаги гина-кудуратлар унутилиб, дўстлик ва ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланади. Муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш эса халқимизга хос азалий фазилат. Бугун Янги Наманган туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига байрам туҳфалари тарқатилди.
 

— Йўқловлар доирасида 500 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, беморлар, қариялар, ногиронларга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳайитлик сифатида етказилди, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Юлдуз Йўлдошева.

Туманда уч кун давом этадиган ҳайит айёмини муносиб ўтказиш учун саховатли ишлар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер