Наманганда ғалладан 186 минг тоннадан зиёд хирмон уюлди
Вилоят аграр соҳасининг асосий тармоқларидан ҳисобланган ғаллачиликда жорий мавсум муваффақиятли келди. Замонавий бошқарув тизими-кластерларга уюшган фермер хўжаликлари 67 минг 750 гектар майдондаги экинни агротехника қоидалари асосида парваришлаб, юқори ҳосил етиштирдилар. Пишиб етилган сара дон тезкорлик билан йиғиштириб олиниб, давлатга дон топшириш шартномавий режаси мамлакатда олдингилар қаторида уддаланди. Шу кунгача омборларга 186 минг 73 тонна буғдой жойланди. Илғор фермер хўжаликларида ҳосилдорлик 65-80 центнерни ташкил этди.
Маълумот учун, бугунга қадар ғалла етиштирган 11 туманнинг 9 тасида шартномавий режа бажарилди. Қолган икки туманда ўрим-йиғим ишлари давом эттирилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг