Наманганда фуқаро уйида қалбаки пул ишлаб чиқарди

12:47 07 Январь 2021 Жамият
1509 0

Чортоқ туманида яшовчи Ф.А.нинг меҳнат қилмай мўмай даромад топиш илинжидаги ноқонуний иши бошига ташвиш келтирди. Гап шундаки, у муомалага киритиш мақсадида хонадонида сохта пул ясаш ҳаракатига тушган. 

Буни туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида фуқаронинг хонадонини кўздан кечириш натижасида фош этилди. Айни жараёнда 38 ёшли уй эгаси ва унинг шериги 27 ёшли Р. А.лар ишлатган “HP” ноутбуки, “Epson” рангли принтери ва турли рангдаги бўёқлар, “Delli” ламинация ускунаси, 1 та соч қуритгич, дазмол ва 4 та қутида «А-4” форматдаги қоғозлар, шунингдек, хонадон гилами остидан «А-4” формат қоғозга чиқарилган 50 000 сўм купюрадаги 18 дона, 100 000 сўм купюрадаги 4 та қалбаки пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилган.

Табиийки, Ўзбекистон сўмини қалбакилаштириш қонунга мувофиқ таъқиб қилинади. Шундан келиб чиқиб, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ҳар икки фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер