Наманганда дарёда чўмилаётган фуқаролар сув тошиши сабаб сув ўртасидаги оролда қолиб кетди
Наманган вилояти Уйчи тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи «Норин» дарёсида чўмилиш учун борган Чортоқ туманида яшовчи Г.Р ва О.А исмли 2 фуқаро белгиланмаган ҳудудда чўмилиши жараёнида «Норин» дарёсининг сув сатҳи кўтарилиши натижасида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Вилоят ФВБ Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оролчада қолиб кетган 2 фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат дарё қирғоғига олиб ўтилган.
Хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида фуқаролар тан жароҳати олмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг