Наманганда аёл ўзини икки фарзанди билан каналга ташлади
Видеодан кадр
Наманган шаҳрида она бир ва уч ёшли фарзандлари билан ўзини каналга ташлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, 2024 йилнинг 20 декабрь куни Темир кўчасида яшаган 25 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшаб келмаётгани, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли руҳиятида бўлган ўзгариши туфайли ўзи 3 ва 1 яшар ўғил фарзандларини Шимолий Фарғона каналига ташлаган.
Воқеага гувоҳ бўлган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамлар натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ онанинг ҳаётини сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Ўша куни Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан 25 ёшли аёл ўлик ҳолда чиқариб олинган.
Прокуратура хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари билан билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг