Наманганда аёл ўз фарзандини сотмоқчи бўлди

01:34 16 Ноябрь 2021 Жамият
1150 0

Наманган вилоятида ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда "Bugun.uz" ахборот сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, жиноят ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига ариза билан мурожаат қилган шахс хабар берган. Унинг айтишича, 37 ёшли аёл беш ойлик чақалоғини етти миллион сўмга сотишга қарор қилган.

Жиноятчи 3 миллион сўм ва 100 доллар олаётган вақтда воқеа устида қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер