Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида фуқаро Ж.А. ўзини бошқарувидаги автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 5 920 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг