Наманганда 920 млн сўмлик сифатсиз тамакининг савдога чиқарилиши тўхтатиб қолинди

15:05 15 Апрель 2026 Жамият
197 0

Наманган вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Н. ўзининг «КИА БОНГО» русумли юк автотранспортида умумий баҳоси 920 млн сўмлик чет элда ишлаб чиқарилган 60 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини кейинчалик ўтказиш мақсадида Чуст тумани, «Тошқўрғон» МФЙ ҳудудидаги хонадонга олиб келган вақтида ушланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер