Наманган зукко китобхонларни кутмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021» доирасида ўтказилаётган «Зукко китобхон» интеллектуал танловининг Наманган вилоят босқичида чинакам китоб ихлосмандлари баҳслашдилар.
Ёшларни миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодкор йигит-қизларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида уюштирилган танловда барча шаҳар ва туман жамоалари куч синашди.
Ҳақиқий тафаккур баҳсига айланган танлов якунида кенг фикрлаш, ҳотирани ишга солишга ундовчи мураккаб шартларни тўла уддалаган Мингбулоқ тумани жамоаси ғолиб чиқди. Тўрақўрғон ва Наманган тумани вакиллари кейинги ўринларга лойиқ топилди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Айтгандай, танловнинг республика босиқичи ҳам яқин кунлар ичида Наманганда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мингбулоқлик зукко китобхонлар унда фаоллик кўрсатиб, вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилишга бел боғлашган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг