Наманган давлат университетида “Коррупция — фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида танлов ўтказилгани рад этилди

17:37 17 Апрель 2023 Жамият
724 0

Фото: Иллюстратив сурат

Ижтимоий тармоқларда Наманган давлат университети ҳақида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Университет раҳбарияти тармоқларда тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Наманган давлат университетида 2022 йилнинг 16 ноябрь куни “Конституция - фаровон ҳаётимиз пойдевори” ҳамда “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида “Энг яхши иншолар танлови” ўтказилган. Танлов ғолиблари муносиб равишда пул мукофотлари билан тақдирланган, аммо ҳеч бир иштирокчи учун диплом ёки сертификат тайёрлаб берилмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Диплом” университет бошланғич ташкилот томонидан ўтказилган “Ўтмишга назар” шиори остидаги Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари юзасидан ўтказилган савол-жавоблар беллашувидаги фаол иштирокчилар учун берилган. Аммо ушбу намуна Коррупция ёки Конституция билан бўғлиқ танловлар учун берилмаган.

Маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси асосан, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабабчи бўлишини маълум қиламиз, дейилади университет хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер