На таклиф бор, на тажриба бор. Соҳаси бўйича таклиф ва ташаббус бўлмаса, қандай раҳбар бўлиши мумкин — Президент қўмита раиси ишдан олиниши сабабларини айтди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши кескин танқидий руҳда ўтмоқда.
Хабар берганимиздек, йиғилиш бошида соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов нега ишдан олинганини айтиб ўтди.
— Бу ҳамма вазирларга сигнал бўлиши керак. На таклиф бор, на тажриба бор. Соҳаси бўйича таклиф ва ташаббус бўлмаса, қандай раҳбар бўлиши мумкин, — деди давлатимиз раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг