Мьянмадаги намойишларда 54 киши ҳалок бўлди

15:30 05 Март 2021 Дунё
1188 0

Мьянмада қонли намойишлар давом этмоқда. Маҳаллий аҳоли полиция кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқ ва ҳақиқий қурол ишлатганига қарамай намойишни тўхтатмади.

БМТ ҳисоботларига кўра, штатдаги тартибсизликлар натижасида 54 киши вафот этган. Юздан ортиқ киши жароҳат олган. 1700 дан ортиқ намойишчилар ҳарбий тўнтаришга қарши митингларда ҳибсга олинган ва озодликдан маҳрум этилган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мьянма ҳарбийларини намойишчиларни ўлдириш ва қамоққа ташлашни тўхтатишга чақирмоқда.

У ўзининг видео мурожаатида хавфсизлик кучлари тинч намойишчиларга қарши ўқ узиши тўғри эмаслигини ҳам эслатиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер