Музликларнинг эриши оқибатида аср охирига келиб бир қанча йирик шаҳарлар сув остида қолади?

15:49 21 Февраль 2025 Дунё
375 0

Сўнгги йиллардаги глобал иқлим ўзгаришлари сабабли музликларнинг эриши тезлашмоқда. Натижада денгиз сатҳи кўтарилиб, бир қанча йирик шаҳарларнинг сув остида қолиши эҳтимоли бор, деб хабар бермоқда «Planet Today» нашри.

Таъкидланишича, ҳар йили дунё аҳолисининг 30 йил давомида истеъмол қиладиган сув миқдорига тенг бўлган тахминан 273 миллиард тонна муз эрийди.

«Сайёрада иссиқликнинг ортиб бориши музликларнинг тез эришига сабаб бўлмоқда. Жумладан, Антарктидадаги Туэйтса музлиги ҳамда Гренландия музликларида ҳар йили 300 миллиард тоннага яқин муз эриб, сувга айланади», — дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ҳолат шу зайлда давом этса, аср охирига келиб дунёдаги бир нечта йирик шаҳарлар сув остида қолади.

Жумладан, Индонезиянинг Жакарта, Американинг шарқий соҳилида жойлашган Нью-Йорк шаҳарлари ҳамда Майами шаҳрининг сув остида қолиш эҳтимоли юқори. Баъзи Осиё ва Европа шаҳарларида эса йирик сув тошқини кузатилиши мумкин. Венеция, Амстердам, Гамбург, Шанхай ва Мумбай шаҳарлари айни шундай хавф остонасида турибди.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2100 йилга келиб, денгизга яқин жойлашган шаҳарлар ҳудудининг катта қисми ботқоққа айланиши сабабли кўплаб аҳоли вакиллари бошқа ҳудудларга кўчиб кетишларига тўғри келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер