Музейларга қўшимча ходимлар олинишига рухсат берилади
Президентимизнинг «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори эълон қилинди.
Унга кўра, давлат музейларига қўшимча хизматлар учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишилган ва бозор конъюнктураси ҳисобга олинган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади.
Давлат музейлари томонидан хизматларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Маданий мерос жамғармаси маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг