Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги малака ошириш даврийлиги қисқартирилди

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2018 йил 27 августда Oʻz DSt36.0628:2013 “Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизими соҳалари ҳамда ўзаро боғлиқ соҳаларда раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” давлат стандартига ўзгартиришлар киритилди.
Шу муносабат билан “Ўзстандарт” агентлиги томонидан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, шунингдек ўзаро боғлиқ соҳалардаги мутахассисларнинг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Малака ошириш марказида ҳар 3 йилда ўқишлари талаб этилиши маълум қилинди. Илгари бу муддат 5 йилни ташкил қилар эди, деб ёзмоқда Norma Ахборот-ҳуқуқий портали
Ўзгаришлар “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъий назар синов лабораториялари ва сертификатлаш органлари ходимларига ҳам дахлдор.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг