Мутолаа байрами
Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Халқаро болалар кунига бағишланган болалар китоблари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
Мактаб ўқувчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этаётган ушбу ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад — ёшларни болалигиданоқ мутолаага ўргатиш, уларнинг маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантиришдан иборат.
Ҳафталик доирасида “Китобларнинг туғилган куни”, “Мутолаа учун тавсия қилинган китоблар”, “Эртак терапия”, “Мовий жомадон ташрифи”, “Юбиляр эртак китоблари — меҳмонда”, “Топган топалоқ”, “Севимли китобим муқоваси” сингари мавзуларда қизиқарли ўйинлар, мушоиралар, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда.
— Президентимизнинг биз, ёшлар камолотига эътиборини ҳар куни, ҳар қадамда кўриб, ҳис қилиб турибмиз, — дейди Юнусобод туманидаги 265-умумтаълим мактаби ўқувчиси Зебо Жамолова. — Ушбу тадбир ҳам бизни билимлар манбаи бўлган китобга ошно қилишга қаратилган. Ҳафталикмутолаа байрамига айланди. Унинг доирасида Ўзбекистон миллий кутубхонаси бўйлаб саёҳат қилдик. Худди эртаклар оламининг сеҳрли қасрига кириб қолгандек бўлдим. Очиғи, бу ерда китобхонлар учун барча шароитлар яратилган. Аудиториялар кенг ва ёруғ. Жаҳон болалар адабиётининг энг сара намуналари бор.
Ҳафталик 5 апрелга қадар давом этади.
Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг