Мутахассис коронавируснинг «Омикрон» штаммини тестларсиз аниқлаш усули ҳақида маълумот берди

00:55 24 Январь 2022 Дунё
1571 0

Фото: YossSabalet

АҚШ Иммунизация амалиётлари бўйича маслаҳат қўмитаси аъзоси ва Шимолий Каролинадаги «Atrium Health Wake Forest Baptist» компаниясининг вакцинологи, юқумли касалликлар бўйича мутахассис Кетрин Паулинг коронавируснинг «Омикрон» штаммининг асосий белгилари ҳақида маълумот берди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, йўтал, бурун битиши ва оқиши, чарчоқ «Омикрон» штаммининг характерли белгилари ҳисобланади. Беморлар айнан мана шу симптомлар орқали аниқ нима билан касалланганлигини билиб олиши мумкин.

«Омикрон» билан зарарланганда «Дельта» штаммидан фарқли ўлароқ, кўплаб беморлар таъм билиш ёки ҳид сезишни йўқотмайди. Ҳатто енгил ўткир инфекцияларда ҳам, томоқ оғриғи энг кенг тарқалган симптом бўлиб қолмоқда», дейди Паулинг.

Мутахассис тадқиқотчилар беморларни кузатиш натижаларига кўра шундай хулосага келинганини қўшимча қилди. Ушбу белгилар барча популяцияларда учрамайди. Аммо улар АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан тасдиқланган коронавирусни ўз-ўзини текширишда ёрдам бериши мумкин.

Коронавируснинг «Омикрон» штамми ёки B.1.1.529 ўтган йилнинг ноябрь ойида Жанубий Африка Республикасида аниқланган эди. Мутахассисларнинг фикрича, аввал коронавируснинг бошқа штаммлари билан оғриган ва вакцина олганлар ҳам уни юқтириб олишлари мумкин. Ҳозирга қадар бу вариант аллақачон 110 давлатда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам аниқланган. Унинг энг хавфли жиҳати жуда тез жуда юқади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер