Мурожаатномада Ўзбекистоннинг келгуси тақдири белгиланди

13:35 22 Декабрь 2022 Жамият
555 0

Фото: Архив сурат

Шу йилнинг 20 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини таълим соҳасининг ёши улуғ вакили сифатида зўр ҳаяжон билан тингладим.

Мурожаатномада белгиланган ҳар бир вазифалар ва 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили дея номланиши, айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг келгуси тақдирини белгилаб берди.

Ёш авлодни комил инсонлар қилиб вояга етказишда, улар онгу шуурига билимга чанқоқликни, одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси сифатида мустақил ҳаётга қадам қўйишида ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Зотан, халқимиз “Устоз отангдай улуғ”, дея бежиз лутф этмайди.

Аммо, афсуски, яқин тарихимизда бунинг аксини кўп кўрдик. Фақат сўнгги 5-6 йилда ўқитувчига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Бир пайтлар кўча тозалаш, баҳорда чопиқ, ёзда узум териш, куз пахта йиғишга жалб қилинган ўқитувчилар чин маънода мактабга қайтди. Уларнинг таълим билан шуғулланиши, ўз устида ишлашлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Мурожаатномада белгиланган вазифалар сўнгги йилларда таълим соҳасига, ўқитувчиларга берилаётган эътиборнинг мантиқий давоми, десам муболаға бўлмайди.

Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномада “Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур”, дея таъкидлади. Шунингдек, “Тақдиримизни муаллим, мураббий ҳал қилади”, дедилар.

Бу устозларга берилган улкан ишонч ва масъулият, деб биламан. Шундай экан, бугун ҳар бир таълим соҳаси ходими ўз устида эринмай меҳнат қилиши, тинимсиз изланиши, билим жавоҳирларини йиғиб, уни шогирдларига улашиши даркор.

Саидаҳмад УСМОНОВ,

Самарқанд вилоят ҳокимининг таълимни

ривожлантириш масaлалари бўйича маслаҳатчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер