Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Фото: "Халқ сўзи"
Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг анжуманлар залида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Вилоят кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.
Фаоллар йиғилишида асосан ташкилий масала кўриб чиқилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Илгари Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Муротжон Азимов 1976 йил Китоб туманида туғилган. У 2018 йилнинг феврал ойидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг