Мураббийларга эҳтиром ёшларга эътибор масъулиятини оширади

13:27 23 Сентябр 2022 Жамият
558 0

Фото: Халқ сўзи

Етук спортчиларни тайёрлаш тажрибали мураббийларга боғлиқ. Шу боис устозларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга етарли шароит яратиш, ёш авлодни баркамол тарбиялашда муносиб хизмат қилишлари учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Ҳукуматимиз, қолаверса, вилоят ҳокимлиги томонидан мураббий ва ўқувчилар учун яратилаётган шароитларнинг чеки йўқ. Мисол учун биргина Андижон олимпия захиралари коллежида ҳозирда 600 нафар йигит-қизлар спортнинг 25 тури бўйича махсус таълим олмоқда. У 2018 йилда 300 ўринли ошхона қуриб битказилган бўлса, 2019 йилда 400 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилиб, 4 млрд. сўм маблағ ҳисобига мавжуд бассейнда таъмирлаш ишлари бажарилди. Бу каби бунёдкорлик ишлари 2020 йилда ҳам давом этди ва шу йили 5 млрд. сўмлик лойиҳа асосида спорт майдони жаҳон талабларига мослаштирилди. Айни пайтда ҳам коллежда мукаммал таъмирлаш ишлари йўлга қўйилган. Бунинг учун 12 млрд. сўмлик лойиҳа ишлари амалга оширилмоқда. Кўриниб турибдики, ҳар йили таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари давом этяпти. Шундан ҳам билиш мумкинки, юртимизда спортга бўлган эътибор ҳар доимгидан ортган. Бунга жавобан жамоамизнинг 90 нафар мураббийлари ёш авлодни, нафақат, спортга, балки, ватанга муҳаббат туйғусини шакллантирган ҳолда тарбияламоқдалар. Жорий йилнинг шу даврига қадар 18 нафар ўқувчи ёшларимиз халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаганлиги, юзлаб йигит-қизларимиз республика миқёсидаги беллашувларда фаол иштирок этганлиги бунга мисолдир.

Республикамизда устоз ва мураббийларга бўлган эътибор ва эҳтиром бизни ҳамиша зиммамиздаги вазифани сидқидиллик билан адо этишга, ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга ундайверади.

Фаридахон ХАЙРИДДИНОВА,

Андижон олимпия захиралари коллежи спорт мураббийи, «Дўстлик» ордени соҳиби

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер