Мукофотлар ўз эгаларига топширилди
Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Хоразм вилоятидан ҳам бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
— Ҳар йил муҳтарам Президентимизнинг 20 август — Тадбиркорлар куни арафасида соҳа вакиллари билан ўтказадиган очиқ мулоқотини орзиқиб кутамиз, — дейди Урганч шаҳридаги «Star Kids Plus» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гулнора Султанмуратова. — Чунки, бу учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикрлар бизга янги ғоялар, фаолиятимизни янада кенгайтиришга куч ва рағбат беради. Бу йил Тадбиркорлар кунини мен ва жамоам ўзгача қувонч билан кутиб оляпмиз.

Сабаби сана муносабати билан муҳтарам Президентимизнинг Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Бу юксак эътибор, билдирилган ишонч зиммамга янада катта масъулият юклаб Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида янада ғайрат, шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг