Мудофаа вазирлигининг махсус мутахассислари Тошкентни дезинфекция қилишмоқда (+фото)

07:38 30 Март 2020 Жамият
1520 0

Эрта тонгдан Қуролли Кучлар Бош штаби радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлиги Санитария эпидемиология назорат маркази ҳамкорлигида тактик ўқув машғулоти бошланди.

Мақсад республикамиздаги жамоат жойлари, бозорларда дезинфекция ишларини олиб бориш, коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, фуқароларимиз хавфсизлиги, саломатлигини таъминлашдир, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Эрта тонгдан бошланган махсус ўқувда юрт ҳимоячилари 10 дан ортиқ махсус техникалар, керакли ускуналар билан Тошкентдаги жамоат жойларида дезинфекция ишларини амалга оширдиТаъкидлаш кераккигепохлорид натрий, Жавил-Д каби дори воситалар аралашмасидан тайёрланган суюқлик барча зарарли вирусларни йўқ қилади. Шу боис юрт ҳимоячилари ушбу аралашмадан кенг фойдаланмоқда. Дунёнинг 195 дан ортиқ давлатига кириб борган коронавирус пандемиясига қарши курашиш, мазкур муаммони ҳал этиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз ҳисобланади. Ҳарбийлар ҳам ушбу глобал масалада халқимиз соғлиғини ҳимоя қилиш учун муносиб ҳисса қўшяпти.

Амалий тактик ўқув машғулотида юрт ҳимоячилари Юнусобод, Эски Жўва, Олой деҳқон бозорларидаги серқатнов кўчалар, ерости ўтиш жойлари ҳамда чиқиндихоналарда тўлиқ дезинфекция ишларини амалга оширди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида бошланган тактик ўқув машғулотлари мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер