Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб иситиш пунктлари ташкил этилди

13:39 17 Январь 2023 Жамият
620 0

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида иситиш пунктлари фаолияти йўлга қўйилди.

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур иситиш пунктларида фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.

Иситиш пунктлари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:

  • Мирзо Улуғбек тумани — «Алишеробод» ва «Олимлар маҳалласи»
    (90-074-63-66, 91-773-02-42);
  • Миробод тумани — «Биродарлик» ва «Парвона» маҳаллалари      
    (88-548-19-74, 97-293-80-30);
  • Яккасарой тумани — «Бобур» ва «Бошлиқ» маҳаллалари                          
    (99-817-79-56, 99-837-79-56);
  • Олмазор тумани — «Қуёш» ва «Шодиёна» маҳаллалари
    (97-759-91-77, 97-749-92-46);
  • Янгиҳаёт тумани — «Навқирон» маҳалласи (77-019-22-19);
  • Учтепа тумани — «Кўҳна чўпонота» ва «Ватан» маҳаллалари
    (00-244-42-29, 88-244-42-29);
  • Чилонзор тумани — «Шараф» маҳалласи (97-484-92-73);
  • Яшнобод тумани — «Жарбоши» ва «Широнобол» маҳаллалари
     (99-494-95-14, 97-034-00-52);
  • Юнусобод тумани — «Отчопар I» ва «Посира» маҳаллалари
    (97-463-08-75);
  • Шайхонтоҳур тумани — «Янгибел» маҳалласи (97-345-09-82);
  • Сергели тумани — «Хонобод» ва «Садоқат» маҳаллари
    (99-052-66-83, 99-324-73-06).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер