Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Сергелидаги талафот оқибатларини бартараф этишда ёрдам бермоқда
Бугун, 28 сентябрь куни Сергели туманида жойлашган омборхона ҳудудида портлаш юз берди. Талафот оқибатларини бартараф этишга Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳам жалб қилинган. Айни вақтда туман мудофаа ишлар бўлимида Мудофаа вазирлиги штаби ташкил этилган.
Шунингдек, палаткалар ёйилиб, аҳоли учун тушлик ва кечки овқатлар тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мобил госпиталь ҳудудга жалб этилган — у фуқароларга ёрдам кўрсатади. Шунингдек, ҳарбий психологлар аҳолига психологик ёрдам бермоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг