Мудҳиш ЙТҲ! 3 киши қурбон бўлди
2020 йилнинг 1 июль куни соат 12:00 да Самарқанд тумани Андижон маҳалласида 51 ёшли Т.Т.нинг бошқарувида бўлган “MAN” русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган “Malibu” русумли автомашиналари тўқнашуви натижасида “Malibu” автомашинасининг йўловчилари 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг