Мудҳиш ЙТҲ! 3 киши қурбон бўлди

13:29 07 Май 2020 Жамият
1031 0

фото: tergov.uz

Сирдарёда йўл-транспорт ҳодисаси 3 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 05 май куни соат 23:30 да 31 ёшли Р.М. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида Сайхунобод тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада автомашина хайдовчиси Р.М, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар 30 ёшли А.Д. ва 22 ёшли Р.М. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер