Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади

21:20 08 Апрель 2026 Ҳужжатлар
606 0

Қарорга кўра, 2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.

2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади.

2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер