Мозийдан садо берувчи сирли даргоҳ
Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистонда муҳташам тарихий музейлар кўп. Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёт тарихи давлат музейи халқимизнинг ёзма маданий-адабий тарихини келгуси авлодларга танитувчи масканлардан ҳисобланади. Бердақ Ғарғабай ўғлининг 170 йиллик юбилейи муносабати билан қурилиб, 2002 йилда ўз фаолиятини бошлаган музей ҳалигача сайёҳларни мамнун этиб келмоқда. Дастлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошида Бердақ миллий музейи сифатида очилган ушбу маскан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги қарорига мувофиқ Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи номи билан қайта ташкил этилди. Умумий майдони 1,26 гектарни ташкил этадиган музейнинг қурилиш лойиҳаси машҳур архитектор Оринбай Торениязов томонидан ишланган.

Мазкур музей қадим даврлардаги қорақалпоқ адабиёти тарихидан бошлаб, мустақиллик даврига қадар давом этиб келаётган халқимизнинг адабий турмуши, мумтоз адабиёти тарихи, унинг ижодкорлари акс эттирилган экспонатларга бой. Шулардан бири мармар тош – “Бағишлов” деб номланиб, кўлами 69х50 см, қалинлиги 10 смдан иборат. Тошда 48 қатордан иборат шеърий шаклдаги, форсий тилда битилган намуна мавжуд ва ҳижрий йил ҳисоби билан 1191 йилга (1771-1772 йй.) тегишли. Бу Чимбой туманидаги “Хон масжиди”нинг ўрнидан топилиб музейга келтирилган. Ушбу тошдаги 48 мисрада устозларга, мударрисларга, ўқувчиларга, масжид эгаларига ҳар хил топшириқлар баён этилган. Жумладан, “... ўқувчиларнинг хулқ-атворидан беғараз тарзда устоз уни ўқитиши, билим бериши шарт” каби сўзлар ёзилган. Музейнинг асосий фондидан ўрин олган иккинчи экспонат мадали чопон ҳисобланади. Бу Бердақ шоирнинг ўзи кийган чопон бўлиб, авлодларидан бири – Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Амангул Алланова томонидан музейга совға қилинган.

— Музей фондининг асосий манбаи халқимизнинг узоқ асрлар мобайнида авайлаб-асраб келган араб, форс-тожик, туркий ва эски қорақалпоқ тилларида ёзилган қўлёзмалар, тошбосма китоблар, мадрасаларда фойдаланилган китоблар, қорақалпоқ мумтоз адабиёти намояндалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат, — дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Руслан АРЗИЕВ. — Булар барча шаҳар ва туманлар, қишлоқлар ва маҳаллалардаги фуқароларнинг ўз уйларида ҳозирги кунга қадар авайлаб келинган турли ноёб маданий ашёларни музейга олиб келиб топширишлари орқали йиғилган бебаҳо моддий мерос ҳисобланади. Музейнинг қўлёзма ва тошбосма китоблар фондида ҳозирги кунда 300 дан ортиқ эски араб тилидаги китоб сақланмоқда. Улар орасида Бердақнинг “Шажара” ва “Хоразм” асарлари қўлёзмаси, икки варақдан иборат Ажиниёз шоирнинг “Қиз Меңеш билан айтишуви” ҳам музей экспозициясидан ўрин олган. Ажиниёз шоирнинг “Фоний дунёга айтгани” шеърлари ва Қудайберген Жебеген ўғлининг “Мардикор” асари қўлёзмаси музейнинг асосий фондида сақланади. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири И.Юсуповнинг шахсий кутубхонасидан 2000 дан ортиқ китоб, Ўзбекистон халқ шоири Т.Жумамуратовнинг уйида сақланиб келинган юздан ортиқ буюм, китоб ва ҳужжатлар мавжуд. Музейимизда дунёдаги машҳур музейлар билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистондаги музейлар билан ҳамкорликда шартномалар имзоланган. Ўтган йили В.Даль номидаги Россия давлат адабиёти тарихи давлат музейи билан биргаликда «Адабиёт ва музей дунёсидаги таржималар хазинаси» мавзусида халқаро илмий конференцияси ташкил этилди. А.Тарковский таржимасидаги «Қирқ қиз» достони қайтадан нашр этилаётгани қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Конференция давомида қорақалпоқ ёзувчи-шоирларининг рус тилидаги китобларидан нусхаларини олиш бўйича ўзаро келишувларга эришилди.

— Нукусдаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи қорақалпоқ адабиёти, маданиятининг тарихидан маълумот берувчи маскан ҳисобланади, — дейди Туркиянинг Нежметдин Эрбакан университети профессори Бирол Мержан. — Музейда сақланаётган эски қўлёзмалар, қорақалпоқ классик адабиёти намоёндалари бўлган Кунхожа, Ажиниёз, Бердақларнинг ижоди, уларнинг асарлари билан яқиндан танишдим. Юртимга қайтганимда музейдаги ноёб экспонатлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, туркиялик сайёҳларни мазкур тарихий музейни ҳам ўз кўзлари билан кўришга, ҳам виртуал саёҳат қилишга таклиф этаман.

Ҳақиқатдан ҳам, музейлар тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади. Бу ерда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Нукусдаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ҳам халқларнинг маданияти, адабиёти ва тарихи ҳақида маълумот бериш орқали дўстлик кўпригини яратишда муҳим маскандир.
— Музей фондининг асосий манбаи халқимизнинг узоқ асрлар мобайнида авайлаб-асраб келган араб, форс-тожик, туркий ва эски қорақалпоқ тилларида ёзилган қўлёзмалар, тошбосма китоблар, мадрасаларда фойдаланилган китоблар, қорақалпоқ мумтоз адабиёти намояндалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат, — дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Руслан АРЗИЕВ. — Булар барча шаҳар ва туманлар, қишлоқлар ва маҳаллалардаги фуқароларнинг ўз уйларида ҳозирги кунга қадар авайлаб келинган турли ноёб маданий ашёларни музейга олиб келиб топширишлари орқали йиғилган бебаҳо моддий мерос ҳисобланади. Музейнинг қўлёзма ва тошбосма китоблар фондида ҳозирги кунда 300 дан ортиқ эски араб тилидаги китоб сақланмоқда. Улар орасида Бердақнинг “Шажара” ва “Хоразм” асарлари қўлёзмаси, икки варақдан иборат Ажиниёз шоирнинг “Қиз Меңеш билан айтишуви” ҳам музей экспозициясидан ўрин олган. Ажиниёз шоирнинг “Фоний дунёга айтгани” шеърлари ва Қудайберген Жебеген ўғлининг “Мардикор” асари қўлёзмаси музейнинг асосий фондида сақланади. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири И.Юсуповнинг шахсий кутубхонасидан 2000 дан ортиқ китоб, Ўзбекистон халқ шоири Т.Жумамуратовнинг уйида сақланиб келинган юздан ортиқ буюм, китоб ва ҳужжатлар мавжуд. Музейимизда дунёдаги машҳур музейлар билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистондаги музейлар билан ҳамкорликда шартномалар имзоланган. Ўтган йили В.Даль номидаги Россия давлат адабиёти тарихи давлат музейи билан биргаликда «Адабиёт ва музей дунёсидаги таржималар хазинаси» мавзусида халқаро илмий конференцияси ташкил этилди. А.Тарковский таржимасидаги «Қирқ қиз» достони қайтадан нашр этилаётгани қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Конференция давомида қорақалпоқ ёзувчи-шоирларининг рус тилидаги китобларидан нусхаларини олиш бўйича ўзаро келишувларга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг