Мозамбикда 300 га яқин киши сув тошқинлари қурбони бўлди

22:15 24 Март 2026 Дунё
390 0

Мозамбикда 2025 йил октябрь ойида бошланган ёмғирлар мавсумидан бери сув тошқинлари оқибатида камида 298 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Табиий офатлар хавфини бошқариш ва камайтириш миллий институти маълумотларига кўра, стихиядан жабрланганларнинг умумий сони 1 миллион кишидан ошган.

10 мингдан ортиқ турар жой бинолари бутунлай вайрон бўлган, 21 мингдан ортиғи қисман шикастланган, камида 206 мингтаси эса сув остида қолган.

Табиий офат, шунингдек, 304 та шифохона, 104 та ибодатхона ва 724 та мактабга зарар етказган. 8 434 км автомобиль йўллари, 50 та кўприк ва 237 та сув ўтказгич қувурлари ишдан чиққан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер