Тошкентда коллеж ўқувчиси мотоциклни ўғирлаётиб ҳалок бўлди

17:17 25 Май 2018 Жамият
1737 0
Архив фото: abw.by

Тошкент шаҳридаги коллеж ўқувчилари иштирокидаги яна бир жиноий иш ўлим билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, 22 май куни коллеж ўқувчилари М.Ю. ва К.М.лар Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида “Max Exem” МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган М.Қ. ва О.Х.га тегишли  “Yamaha” русумли мотоциклларни ҳайдаб қочишган.

М.Ю. мотоциклни Чўпонота кўчасида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб уриши натижасида жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Унинг шериги К.М. эса қўлга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер