Москвага учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

23:05 28 Август 2023 Жамият
571 0

Россиянинг «Azur Air»авиакомпаниясининг Пхукет — Москва йўналиши бўйича ZF4002 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда келиб қўнди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 18:50 да Тошкент аэропортига келди.

Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер