Москвадан Термизга парвозлар сони ошмоқда
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси 2023 йил 6 февралдан бошлаб Москвадан Термизга парвозлар сонини оширди.
Аввалроқ авиаташувчи Москва — Термиз йўналиши бўйича ҳафтада бир марта: жума кунлари йўловчи қатновларини амалга оширган. 6 февралдан бошлаб Термиз халқаро аэропорти «Внуково» (Москва) аэропортидан сешанба кунлари қўшимча рейсни амалга оширади.
Қатновлар «Sukhoi Superjet» 95 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Азимут — Ростов-на-Дону ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг