Монополияга қарши биргаликда курашамиз!

11:09 09 Ноябрь 2022 Жамият
517 0

Фото: Халқ сўзи

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан шу мавзуга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида товар ва молия бозорларида 24 марта ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида тадбиркорлик субъектлари фойдасига 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.

— Ҳудудий бошқармага жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича 18 та мурожаат келиб тушди, — дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари Икромжон Тўрабоев. — Уларни ўрганиш давомида 114 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Ҳар бир мурожаат изидан махсус тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари ташкил этилиб, жойларда бу борадаги салбий ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан аниқ манзилли режа ишлаб чиқилмоқда.

Айтиш жоиз, монополияга қарши курашиш фақат масъул идоралар ходимларининг вазифаси бўлиб қолмаслиги керак. Бунда жамоатчилик иштироки ва фаоллиги жуда муҳим.

Тадбирда бошқарманинг жамоатчилик билан ишлаш соҳасида амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер