Монополия рақобатни ўлдиради

10:59 03 Июнь 2020 Жамият
2813 0

Монополия. Ушбу сўзни қандай маъно англатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. Чунки бунинг нима эканлигини яхши биламиз. Айниқса, иқтисодиётда монополия сақланиб қоладиган бўлса, бугунги шиддатли даврда тараққиёт ғилдираги ортга айланади, соғлом рақобат тушунчасига эса ўрин қолмайди. Рақобат бўлмаса, сифат ҳам бўлмайди. Аҳолида танлаш имконияти бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 28 май куни ўтказилган йиғилишда масаланинг шу ва бошқа жиҳатлари хусусида куюниб билан гапирди. Давлат иштирокидаги корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан барча раҳбарларни рақобат асослари ва комплаенс бўйича ўқитиш ташаббуси илгари сурилди.

Комплаенс тизимининг афзалликлари нимда намоён бўлади деган савол туғилади?

Шуни айтиш керакки, монополияга қарши комплаенс, бу - монополияга қарши қонунлар талабига риоя қилиш ва унинг бузилиши билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларни таҳлил қилиш ва корхона фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг монополияга қарши қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминловчи ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуидир.

Ушбу тизимнинг афзалликлари шундаки, биринчи галда монополияга қарши курашиш бўйича ички назорат ўрнатилади. Шунингдек, монополияга қарши қонунчилик бузилиши билан боғлиқ хавф-хатарлар мунтазам равишда таҳлил қилиб борилиши орқали товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳити таъминланишига имкон яратилади. Компанияларнинг монополияга қарши ҳаракатлари учун жавобгарлиги ошади. Улар ўртасидаги ўзаро таъсир механизмларини кучайтиради.

Умуман олганда, монополияга қарши элементар талабларни билмаслик ёки ўз ҳаракатларининг қонунийлигини исботламаслик туфайли келиб чиқадиган қоидабузарликларнинг сони камаяди.

Бир сўз билан айтганда, монополизм иқтисодни издан чиқаради, рақобатни ўлдиради. Шундай экан Президентимиз атрофида бирлашиб, ушбу иллатга қарши ҳаётий қонунлар ва ҳаракатларимиз билан курашишимиз керак. Бу йўлда бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер