Молдова президенти Майя Санду 2024 йилда янги муддатга қайта сайланиш ниятида эканлигини маълум қилди
"Европа интеграцияси миссиясини бажариш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга содиқман. Биз Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватлашга эришдик. Азиз молдоваликлар, Муваффақиятга эришишимиз учун сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз. Бизда ҳали кўп муҳим қадамлар бор. Агар сиз 2024 йилда янги мандат олишимга ишонч билдирсангиз, мен давом этишга тайёрман", — дея таъкидлади Санду.
Бундан ташқари, Санду 2024 йилда Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласи бўйича миллий референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқчилигини қўшимча қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг